Себетте 0 товар(лар) - 0 cом

  • «Кифоя» 3-жуз

«Кифоя» 3-жуз

  • 500 cом



«Кифоя» 3 - жуз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Кифоя» деб номланган уч жилдлик китоблари нашр этилди.

Ушбу 3 жилдлик мужалладнинг тўлиқ номи «Кифоя шарҳи Мухтасари Виқоя»дир, яъни у диёримизда машҳур бўлган «Мухтасари Виқоя»нинг таржима ва шарҳидир. «Мухтасари Виқоя»нинг асл номи «Ниқоя» бўлиб, унинг муаллифи ҳижрий 747 санада вафот этган машҳур фақиҳ Содруш-шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийдир. Убайдуллоҳ ибн Масъуд бу китобни бобоси Маҳмуд ибн Содруш-шарийъанинг «Виқоятур Ривоя фий масаилил Ҳидоя» номли китобини мухтасар қилиш – қисқартиш ила юзага келтирган, бироқ аҳли илмлар ва халқимиз орасида «Мухтасари Виқоя» номи ила машҳур бўлиб кетган. «Мухтасари Виқоя» ҳанафий мазҳабидаги энг мўътабар китоблардан бири ҳисобланади. Зеро у ҳанафий мазҳабдаги асосий эътимодга сазовор бўлган тўрт матндан бири бўлмиш «Виқоя» китобининг мухтасаридир. Уламолар ва толиби илмлар бу китобни қадимдан эъзозлаб келадилар. 
«Кифоя» нинг биринчи жузи «Поклик» ва «Намоз» китобларидан иборатдир. Шунингдек ушбу китобдан фиқҳ илмининг таърифи, тарихи, манбалари ва аҳамияти ҳақида, фиқҳий мазҳаблар ва улар ўртасидаги фаръий ихтилофлар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 3618-сонли тавсияси ила чоп этилган

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Кифоя» 1,2,3 - жузлари
Нашриёт: «HILOL NASHR» нашриёт-матбааси
Сана: 2014 - 2015
Ҳажми: 1-жуз 584 бет, 2-жуз 584 бет, 3-жуз 640 бет
ISBN: 978-9943-4159-6-6
Ўлчами: 60×90/16

 

МУНДАРИЖА

3-жуз
Қул озод қилиш китоби
Қасамлар китоби
Қасамнинг каффорати
Кириш, чиқиш ва бошқа нарсаларни
қилиш ёки қилмасликка қасам ичиш ҳақида
Гап қасами ҳақидаги фасл
Савдо китоби
Ихтиёр шарти
Фасх – савдони бузиш
Кўриш хиёри ҳақидаги фасл
Айб хиёри ҳақидаги фасл
Саҳиҳ, ботил, фосид ва макруҳ савдо
Иқола фасли
Рибо фасли
Кўчар мулк савдоси ҳақидаги фасл
Ҳуқуқлар боби
Фузулий савдоси
Салам фасли
Саламнинг шартлари
Истисноъ фасли
Турли масалалар
Сарф фасли
Шуфъа китоби
Шуфъани бузувчи сабаблар
Тақсимлаш китоби
Ҳиба китоби
Ҳибадан қайтиш
Умронинг ҳукмлари
Руқбонинг ҳукмлари
Ижара китоби
Ижаранинг саҳиҳлиги шартлари
Ижарани бузадиган нарсалар ҳақидаги фасл
Ибодатлар учун ижарага олиш ҳақида
Маъсиятларга ижара ҳукми ҳақидаги фасл
Ишчининг зомин бўлиши ҳақидаги фасл
Хос ишчи ҳукмлари ҳақидаги фасл
Ижарани бекор қилиш ҳақидаги фасл
Ория китоби
Вадийъа китоби
Fасб китоби
Гаров китоби
Шериклик нарсани гаровга қўйиш ҳақидаги фасл
Гаровга қўйилган нарсани тасарруф
қилиш ва унга тажовуз қилиш ҳақидаги фасл
Кафолат китоби
Ҳавола китоби
Ваколат китоби
Олди-сотдида вакил ҳақидаги фасл
Ширкат китоби
Муфоваза ширкати
Инон ширкати
Ишчилар ширкати
Вужуҳ ширкати
Ширкат тўғри бўлмайдиган нарсалар
Ширкатни ботил қиладиган нарсалар
Шериклардан бири бошқаларининг закотини бериши
Музораба китоби
Музорабанинг ҳукми
Музораъа китоби
Мусоқот китоби
Қаровсиз ерларни ўзлаштириш китоби
Ширб ҳақидаги фасл
Вақф китоби
Ернинг вақфи
Кароҳият китоби
Емоқ ва ичмоқ ҳақида
Хулоса
Тилла ва кумушдан фойдаланиш
Кийим ҳақида
Аёл ва эркак аврати чегараси
Турли масалалар
Ўйинлар
Нарх-наво ҳақида
Хабар қабули
Ҳар хил масалалар
Ичимликлар китоби
Сўйишлар китоби
Сўювчининг шартлари
Кушхоналардаги янгича сўйишлар ҳақида
Хулоса
Қурбонлик китоби
Ов китоби
Ташландиқ бола ва топилмалар китоби
Топиб олинган нарса ҳақидаги фасл
Йўқолган шахс ҳақида китоб
Қозилик китоби
Шоҳидлик китоби
Гувоҳликнинг қабул қилиниши ва
қилинмаслиги ҳақидаги фасл
Гувоҳликдан қайтиш ҳақидаги фасл
Иқрор китоби
Даъво китоби
Икки тарафлама қасам ичиш ҳақидаги фасл
Сулҳ китоби
Жиноятлар китоби
Қатл – одам ўлдириш
Қасос олинадиган ҳолатлар
Диялар китоби
Каллага етказилган жароҳат ҳақидаги фасл
Йўлда пайдо қилинадиган нарса ҳақидаги фасл
Ҳайвоннинг жинояти ҳақидаги фасл
Қасома фасли
Диялар ҳақидаги фасл
Мажбурлаш китоби
Ҳажр китоби
Васиятлар китоби
Турли масалалар
Робитатул оламил исломий ҳузуридаги
Ислом Фиқҳи Академияси қарорлари
Наслни чеклаш ҳақида шариат ҳукми
Сунъий урчитиш ҳақидаги қарордан кўчирма
Аъзоларни кўчириш ҳақида
Ўликнинг жасадини ёриш ҳақида
Вафотни аниқлаш ва инсоннинг жисмидан
ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақида
Эркакни аёлга айлантириш ва аксинча қилиш ҳақида
Айбли ҳолдаги ҳомилани тушириб юбориш ҳақида
Пул бирликларини бир-бирига сотиш ҳақида
Музораба ширкатида мол эгасининг фойдаси
маълум миқдор мол билан белгиланиши жоизми?
Таварруқ савдосининг ҳукми
Ҳалол ва ҳаром аралашган мол ҳақида
Турли масалалар
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
Манбалар рўйхати

Сунуш жазуу

Сураныч кириңиз же Катталыңыз

Бөлүмдөр

"Ачык кат" жана "Дин-насыйкат" китептеринин бет ачар аземи