Себетте 0 товар(лар) - 0 cом

  • «Кифоя» 2-жуз

«Кифоя» 2-жуз

  • 500 cом



«Кифоя» 2-жуз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Кифоя» деб номланган уч жилдлик китоблари нашр этилди.

Ушбу 3 жилдлик мужалладнинг тўлиқ номи «Кифоя шарҳи Мухтасари Виқоя»дир, яъни у диёримизда машҳур бўлган «Мухтасари Виқоя»нинг таржима ва шарҳидир. «Мухтасари Виқоя»нинг асл номи «Ниқоя» бўлиб, унинг муаллифи ҳижрий 747 санада вафот этган машҳур фақиҳ Содруш-шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийдир. Убайдуллоҳ ибн Масъуд бу китобни бобоси Маҳмуд ибн Содруш-шарийъанинг «Виқоятур Ривоя фий масаилил Ҳидоя» номли китобини мухтасар қилиш – қисқартиш ила юзага келтирган, бироқ аҳли илмлар ва халқимиз орасида «Мухтасари Виқоя» номи ила машҳур бўлиб кетган. «Мухтасари Виқоя» ҳанафий мазҳабидаги энг мўътабар китоблардан бири ҳисобланади. Зеро у ҳанафий мазҳабдаги асосий эътимодга сазовор бўлган тўрт матндан бири бўлмиш «Виқоя» китобининг мухтасаридир. Уламолар ва толиби илмлар бу китобни қадимдан эъзозлаб келадилар. 
«Кифоя» нинг биринчи жузи «Поклик» ва «Намоз» китобларидан иборатдир. Шунингдек ушбу китобдан фиқҳ илмининг таърифи, тарихи, манбалари ва аҳамияти ҳақида, фиқҳий мазҳаблар ва улар ўртасидаги фаръий ихтилофлар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 3618-сонли тавсияси ила чоп этилган

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Кифоя» 1,2,3 - жузлари
Нашриёт: «HILOL NASHR» нашриёт-матбааси
Сана: 2014 - 2015
Ҳажми:  2-жуз 584 бет.
ISBN: 978-9943-4159-5-9,
Ўлчами: 60×90/16

 

МУНДАРИЖА


2-жуз
Закот китоби
Закотнинг фарзлиги ва фазилати ҳақида
Чорванинг закоти
Туядан олинадиган закот жадвали
Қорамол закоти
Қорамол закоти жадвали
Қўйнинг закоти
Қўйдан олинадиган закот жадвали
Отнинг закоти
Закоти берилмайдиган ҳайвонлар
Закотга олинадиган ҳайвонлар
Тилла ва кумушнинг закоти
Нақд пулдан олинадиган закот
Пулдан закот қандай чиқарилади?
Тижорат моллари закоти
Тижорат молидан қийматини закотга чиқариш
Нисоб камайиши масаласи
Тушган фойдадан закот бериладими?
Турли бойликлар бир-бирига қўшилади
Тилла-кумуш буюмлар, идишлар ва тақинчоқлар закоти
Аёл кишининг тилла ва кумуш тақинчоқлари закоти
Ушрчининг вазифаси
Кон – ер ости бойликлари закоти
Сувости бойликлари закоти
Қимматбаҳо тошлар закоти
Асал ва ердан чиққан зироатларнинг закоти
Ҳайвонот маҳсулотларидан закот олинадими?
Зироат маҳсулотлари закоти
Ушрий ва харожий нарсалар
Закот бериладиган ўринлар
Қалблари улфат қилинганлар синфи
Закот ҳақдорларга қандай бўлинади?
Закотни қуйидагиларга бериб бўлмайди
Закот беришда хато қилса нима бўлади?
Садақаи фитр
Фитрнинг вожиб бўлиш шартлари
Закотга оид турли масалалар
Закот берувчига хос одоблар
Закот олувчига хос одоблар
Рўза китоби
Рўзанинг турлари
Рўза тутиш қачон лозим бўлади?
Рўзанинг шартлари
Рўзани бузадиган нарсалар
Қазо ва каффорат вожиб бўладиган ҳолатлар
Қазо тутиш лозим бўладиган ҳолатлар
Рўзани бузмайдиган нарсалар
Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар
Рўзанинг мустаҳаблари
Рўза тутмасликка рухсатлилар
Эътикоф
Ҳаж китоби
Ҳажнинг фарзлари
Ҳажнинг вожиблари
Ҳажнинг суннатлари
Ҳаж ойлари
Умранинг аҳкомлари
Мийқотлар
Мазкур ерлар аҳолисининг мийқоти Ҳилдир
Ҳажнинг одоб ва суннатлари
Ифрод ҳажи
Эҳром мaн қиладиган нарсалар
Эҳромда жоиз нарсалар
Талбия айтиш
Ҳаж амаллари
Маккага кирганда
Ҳаж амири хутбалари
Минога чиқиш
Арафотда
Муздалифада
Биринчи ҳайит куни амаллари
Зиёрат тавофи
Ташриқ кунлари амали
Маккага тушиш
Видо тавофи
Аёлнинг ҳажи
Арафотда вуқуфдан қолган шахс
Қирон ҳажи ҳақидаги фасл
Таматтуъ
Маккалик ва унинг ҳукмидагилар фасли
Жиноятлар
Эҳсор ҳақидаги фасл
Бaдaл ҳаж
Ҳадий ва ундан ейиш
Никоҳ китоби
Никоҳ китоби
Никоҳи ҳаром бўлган аёллар
Никоҳи вақтинчалик ҳаром бўлган аёллар
Саҳиҳ никоҳлар
Нодуруст никоҳлар
Валийлар ва тенглик ҳақидаги фасл
Куфуъ – тенглик масаласи
Фузулийнинг никоҳи
Маҳр ва унинг ҳукмлари ҳақидаги фасл
Қул ва ғайридиннинг никоҳи
Хотинлар орасидаги тақсим ҳақида
Эмизиш ҳақидаги фасл
Талоқ китоби
Энг яхши талоқ
Сунний талоқ
Бидъий талоқ
Очиқ-ойдин талоқ
Кинояли талоқ
Талоқни тафвийз қилиш ҳақидаги фасл
Таълиқ ҳақидаги фасл
Қўшимча маълумотлар
Қочувчи беморнинг талоғи ҳақидаги фасл
Ражъат ҳақидаги фасл
Ийло ҳақидаги фасл
Хулуъ ҳақидаги фасл
Зиҳор ҳақидаги фасл
Лиъон ҳақидаги фасл
Жинсий ожиз ҳақидаги фасл
Идда ҳақидаги фасл
Болани қарамоғига олиш
Хулоса
Насаб собит бўлиши ҳақидаги фасл
Нафақа, кийим ва маскан ҳақидаги фасл
Мамлукнинг нафақаси

Сунуш жазуу

Сураныч кириңиз же Катталыңыз

Бөлүмдөр

"Ачык кат" жана "Дин-насыйкат" китептеринин бет ачар аземи